Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, янги реконструкция қилинган «Қатағон қурбонлари хотираси» музейига кириб кўрди. Президент ҳар бир ҳудуддаги жадидлар ва қатағон қурбонлари номини тиклаб бориш бўйича кўрсатма берди.
Депутат Дониёр Ғаниев Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида объектлар қурилиши бўйича ишларни молиялаштириш манбалари президент фармойишида белгиланганларига мос келмаётганига эътибор қаратди. У лойиҳага маиший хизмат бинолари, савдо дўконлари, WiFi ҳудудлари ёки амфитеатр қуриш кўзда тутилмаганини қайд этди.
«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида объектлар қурилишини молиялаштириш учун Тошкент ҳокимлигининг маҳаллий бюджетидан 20 миллиард сўм миқдоридаги маблағ, шунингдек бошқа ҳудудлардаги инвесторларга ер участкаларини сотишдан тушадиган маблағларни йўналтириш режалаштирилган. Гап мажмуа яқинидаги 2,67 гектар ер ҳамда 0,9 гектарлик Aqva Bog’i аквапарки ҳудуди ҳақида бормоқда.
«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этилади. Бундан ташқари, маиший хизмат бинолари, миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, очиқ амфитеатр ва «Wi-Fi» худудлари ташкил этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг